ҲУЖЖАТЛАР
7 Август 2019

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАР ҚОИДАЛАР, МЕЪЁРЛАР ВА ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ

ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШНИНГ САНИТАРИЯ

ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ

ЎЗР СанҚваМ № 0368-19

Расмий нашр

Тошкент – 2019 й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАР ҚОИДАЛАР, МЕЪЁРЛАР ВА ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ


«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазири

ўринбосари ,

Бош давлат санитария врачи

20 19 й. « 15 июл »

ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШНИНГ САНИТАРИЯ

ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ

ЎЗР СанҚваМ № 0368-19

Расмий нашр

Тошкент – 2019 й.

ИШЛАБ ЧИҚҚАН МУАССАСА :

- Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ (ЎзР ССВ СГКК ИТИ)

- Тошкент тиббиёт Академияси (ТТА)

ТУЗУВЧИЛАР :



- Искандаров Т.И.

-

ЎзР ССВ СГКК ИТИ да лаборатория мудири,

ЎЗР ФА академиги, т.ф.д., профессор

- Кучкарова М.Р.

-

ЎзР ССВ СГКК ИТИ да аҳоли яшаш жойи, турар жой ва жамоат биноларини планировка қилиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.н., кат.и.х..

- Искандарова Г.Т.

-

ТТА да коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

- Атаниязова Р.А.

-

ЎзР ССВ СГКК ИТИ да катта илмий ходим, т.ф.н.

- Миршина О.П.

-

ЎзР ССВ коммунал гигиена бўйича бош мутахассис, т.ф.н.

ТАҚРИЗЧИЛАР :



- Романова Л.Х.

-

ЎзР ССВ СГКК ИТИ да катта илмий ходим, т.ф.н.

- Акрамов Д.А.

-

ТТА да коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси кафедраси катта ўқитувчи, т.ф.н.

Ушбу СанҚваМ ЎзР ССВ СГКК ИТИ Илмий Кенгаши йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган (2019 йил 13 мартдаги 3-сонли баённома.)

Ушбу СанҚваМ ЎзР ССВ ҳузуридаги Инсон атрофидаги муҳитнинг салоҳиятли ножўя омилларини гигиеник регламентлаш бўйича Қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган (2019 йил _____ _________ даги ___ сонли баённома)

Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ўтказилди (2019 йил _____ _________ даги ___ сонли хати)

Ушбу санитар қоидалар ва меъёрлар мавжуд бўлган жамоат ҳожатхоналарини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, янгидан қуриш, реконструкция қилиш (техник томондан қайта қуроллантириш) ва фойдаланиш билан шуғулланадиган, мулкчилик шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлат санитар назоратини амалга ошираётган Давлат санэпидназорат Марказлари санитар врачлари учун.

Ушбу санитар қоидалар ва меъёрлар кучга кириши муносабати билан амалдаги 2004 йил 22 декабрдаги 0151-04 сонли СанҚваМ бекор қилинади.

© - Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий тадқиқот институти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИДАН КЎЧИРМА

1. «Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни (26.08.2015 йилдаги 393 сонли ЎРҚ);

2. «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1996 й., 3, 13, 34 - моддалар);

3. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилинганлиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1991 й.);

4. < «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилинганлиги тўғрисида» «Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонуни (2008 й.) ;

5. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1996 й., 4, 11, 21, 22 - моддалар);

6. «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2009 й., 8, 40, 41 моддалар).

1. КИРИШ

Санитария ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Раҳбарияти билан келишилган ҳолда (Женева: БССТ; 2019,http://apps.who.int/iris/) санитария бу инсон пешоби ва нажасини хавфсиз бартараф қилиш учун техник воситаларни, иншоотларни ва хизматларни тақдим қилиш билан белгиланади. Санитариянинг хавфсиз тизимлари инсон ҳуқуқларига риоя қилиш талабларига мос келадиган ҳожатхоналар билан таъминлаб бериши, инсон экскрементларидан изоляция қлишни ва тозалашни кафолатлаб бериши, шунингдек мос келадиган меъёр ва қоидаларга риоя қилиш учун шароитларни ва асосий хизматларни тақдим қилиб бериши керак.

2011 йилда 17 та миллий ҳожатхоналар ассоциациясини тақдим қиладиган Осиё, Европа ва Шимолий Америкадан келган 200 дан ортиқ вакиллар ҳожатхоналар муаммосига бағишланган, энг муҳим муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳожатхона ишини ривожланишини янги концепцияларини кўриб чиқиш учун Сингапурда бўлиб ўтган халқаро анжуманда учрашишди. Учрашув натижаси бўлиб Бутун жаҳон ҳожатхона ташкилотини тасдиқланганлиги бўлди (World Toilet Organization). Шундай қилиб ушбу ташкилот 19 ноябрь кунини тантанали равишда касбий байрам, яъни – Бутун Жаҳон ҳожатхоналар куни деб эълон қилди.

2013 йилнинг 24 июлида БМТ ниниг Бош Ассамблеяси ҳам 19 ноябрь кунини тантанали равишда Бутун Жаҳон ҳожатхоналар куни деб эълон қилди.

Ушбу санитар қоида ва меъёрлар «Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ги Қонуни ва «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган».

Ушбу санитар қоидалар ва меъёрлар мавжуд бўлган жамоат ҳожатхоналарини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, янгидан қуриш, реконструкция қилиш (техник томондан қайта қуроллантириш) ва фойдаланиш билан шуғулланадиган, мулкчилик шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлат санитар назоратини амалга ошираётган Давлат санэпидназорат Марказлари санитар врачлари учун мўлжалланган.

2 УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

2.1. Ҳожатхона ( фр. toilettes), халажой, клозет ( инглиз. closet - қазноқ) –табиий эҳтиёжларни пешоб чиқаришни, дефекацияни ва антиперистальтикани қондириш учун фойдаланиладиган хона.

2.2. Ҳожатхонада унитаз ва бошқа санитар-техник мосламалар жойлашган, масалан раковина ва биде (таҳорат оладиган, ювиниш мосламаси).

2.3. Қоида бўйича, замонавий ҳожатхоналар канализация тизимига уланган ёки биологик парчаланиш йўли билан чиқиндиларга қайта ишлов қилишга мўлжалланган идишлар мавжуд. Шунингдек, кўчма ҳожатхона кабиналари ҳам мавжуд, яъни шу қаторда «биоҳожатхоналар.

2.4. Ҳожатхоналар турли хил белгилар бўйича фарқланади.

2.4.1. Мобиллик ( транспортировка қилиш имконияти / канализация тизимига боғланганлиги):

- Стационар ҳожатхона;

- Ҳожатхона кабинкаси («биоҳожатхоналар»);

- Палатка (сафарда ишлатиладиган ҳожатхона). Хоҳиш бўйича ҳожатхона-палаткани душ қабул қиладиган кабина сифатида, шунингдек қишки (муз остида) балиқ овлашда ёғингарчиликдан яширинишда ишлатиш мумкин.

2.4.2. Навбат билан ишлатиш:

- кетма-кет (турли жинсга мансуб фойдаланувчилар учун ажратиш инобатга олинмаган, эркак ва аёллар навбати билан ҳожатхоналардан фойдаланиши мумкин), хусусий ер эгалигида, транспорт воситаларида (узоқга кетадиган поездлар, самолётларда) жойлаштирилади;

- параллель (аёллар ва эркаклар ҳожатхоналарига ажратиш) – жамоат жойларда ўрнатилади: муассасаларда ( кафе , ресторанларда , вокзалларда ва аэропортларда , музе йларда), транспорт воситаларида.

2.4.3. Фойдаланувчилар сони:

- жамоат – оммавий ҳожатхоналари, келувчиларни катта сонига ва ялпи фойдаланишга мўлжалланган.;

- шахсий, хусусий, ихтиёрий (ўзиники): хонадонларда, уйларда, уларни олдида жойлашган бўлиб, маълум бир инсонларни катта бўлмаган сонига нисбатан фойдаланишига мўлжалланган,

2.4.4. Нажасларни йўқ қилиш усуллари:

  • канализацион ;
  • кимёвий ;
  • биоҳожатхонали ;
  • гравитацион;

· табиий (қишлоқ ҳожатхонаси);

Канализацияли ҳожатхоналар тўплаб оладиган ускунасини турига қараб ҳам фарқланади:

  • тўплаб оладиган ворнкали ҳожатхона (барчага маълум бўлган унитаз каби);
  • турк типидаги ҳожтхона ( масалан, «товонли» -«Генуя косачаси» типи бўйича ён томонларида оёқ қўйиш учун очиқ майдончаси мавжуд).

2.5. Ишлаб турган жамоат ҳожатхоналарини янада кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник томондан қайта қуроллантириш, янгиларини ўрнатиш, лойиҳалаштириш ва қуриш тасдиқланган лойиҳа материалларига мувофиқ ҳамда лойиҳалаштирилишдаги топшириқларга мувофиқ амалга оширилади (1 - илова).

2.6. Корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, муассасалар мулкчилик шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва алоҳида шахслар ушбу давлат меъёрий ҳужжатларини гигиеник талабларига риоя қилишлари шарт.

2.7. Ҳожатхоналарга қатновчиларни ҳисоблаб чиққанда I очкога I та унитаз деб қабул қилинади ёки 2 та писсуар ёки 1 та унитаз+1 та писсуар.

Шаҳарларда жамоат ҳожатхоналарини хизмат кўрсатиши радиуси 700 – 1000 м дан ошмаслиги керак, халқаро ва республика аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари бўйида ҳар 50 км ҳисобида олинади.

2.8. Лойиҳалаштириш топшириғидаги ҳожатхоналар санитар-гигиеник узеллар таркибига киритилади, шунингдек уларда ҳожатхоналардан ташқари душ қабул қилиш кабинкалари, кийим алмаштириш, она ва бола хоналари ва бошқа хоналар ҳам жойлаштирилиши мумкин.

3. ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ ҚУРИШ УЧУН МАЙДОН ТАНЛАШГА БЎЛГАН САНИТАР ТАЛАБЛАР

3.1. Жамоат ҳожатхоналарни янгисини қуриш ва мавжуд бўлганларини кенгайтириш (қайта қуриш) учун ажратилган ер участкалари иқлим шароитларини, ушбу жойларни рельефини, сув ости ерларини қанча баландликда жойлашганлигини, табиий аэрацияни, санитар-ҳимоя ҳудудларини ташкил қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинади.

3.2. Жамоат ҳожатхоналар (биоҳожатхоналар) аҳоли пунктларини қуйида кўрсатилган жойларида қурилиши керак:

3.2.1. Майдонларда, транспорт магистралларида, катта пиёдалар ҳаракат қиладиган кўчаларда автострадаларда, сайёҳлик йўналишларида, автомашина йўлларини йирик чорраҳаларида ва йўл бўйидаги инфраструктураларда.

3.2.2. Вокзалларга, темир йўл станцияларига, автостанцияларга, аэропортларга, маданий-кўнгил очар в спорт билан шуғулланадиган жойларга туташ бўлган ҳудудларда. Ҳожатхоналарни тахминий сиғими - I очко 500 нафар инсон учун.

3.2.3. Рекреация жойларида, шаҳардан ташқари ва шаҳар ичи истироҳат боғларида, скверларда ва катта ҳиёбонларда, оммавий дам олиш жойларида ва қўриқланадиган табиат ҳудудларида (боғларда, ўрмонли майдонларда ва бошқалар).

3.2.4. Савдо марказлари, деҳқон бозорлари, кўнгил очар марказлари ва бозорлар ҳудудида.

3.2.5. Ярмаркалар, маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ўтказадиган жойларда.

3.2.6. Стадионларда, пляжларда, сув, спорт иншоотларида, сузиш ҳовузларида, шунга ўхшайдиган типдаги бошқа объектларда.

3.2.7. На объектах культурно-массового назначения – выставках, театрах, кинотеатрах, домах культуры, библиотеках и галереях.

3.2.8. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш жойларида, маънавий-диний, маданий мерос объектларида, сайёҳлик йўналиши объектларига яқин жойларда.

3.2.9. Барча типдаги ёнилғи қуйиш станцияларида, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш объектларида, дўконларда, 25 та машина учун жойга эга бўлган автомобиль тўхтайдиган жойларда.

3.2.10. Жамоат ҳожатхоналарини таълим муассасаларида, соғлиқни сақлаш ташкилотларида жойлаштиришга рухсат берилмайди!

4. ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

4.1. Жамоат ҳожатхоналарини жойлашган жойи ва уларга ёндашув кундуз куни ва кечқурунги вақтда ҳам билиниб турадиган махсус кўрсаткич билан белгиланиши керак. Жамоат ҳожатхоналарини қуйидагича жойлаштириш мумкин:

- жамоат биноларини биринчи қаватида;

- алоҳида турган иншоотларда, ер устида ёки ер остида;

- ҳаракатланадиган автофургонларда;

- кўчма (мобил) кабинкаларда.

4.2. Жамоат ҳожатхоналари атрофидаги ҳудуд юзаки сувларни оқиб кетиши учун қияроқ қилиниб асфальтланган ва кўкаламзорлаштирилган бўлиши керак. Маъқул бўлса вертикал кўкаламзорлаштирилган бўлиши керак.

4.3. Алоҳида турган канализацияли ҳожатхоналар га санитар-ҳимояловчи ёрилишлар меъёрланмаган.

4.4. Алоҳида турган канализацияси мавжуд бўлмаган ҳожатхоналар: септикали (ўра), биоҳожатхоналар, жамоат септикали (ўралар):

- турар жой деразаларидан;

- таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилоти, савдо ва умумий овқатланиш объектларидан;

- жисмоний-соғломлаштириш иншоотларидан ва болалар ўйнайдиган ва аҳоли дам оладиган майдонлардан 20 метрдан кам бўлмаган масофага олиб ташланиши керак.

5. ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ САНИТАР-ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАРИГА вА САНИТАР-ТЕХНИК АСБОБЛАРИГА

ҚЎЙИЛГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

5.1. Аҳоли пунктларини канализация мавжуд ҳудудларида жамоат ҳожатхоналари KMK 2.04.01-98 «Ички водопровод ва бинолар канализацияси», KMK 2.04.03-97 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», KMK 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» ни талабларига мувофиқ умумий канализацион тармоққа бирлаштирилиши керак.

5.2. Аҳоли пунктларини канализация мавжуд бўлмаган ҳудудларида биоҳожатхоналар, септикли (ўрали) ёки септиклар (ўралар) бўлган жамоат ҳожатхоналари қурилиши керак.

5.2.1. Био ҳожатхоналар, септикли (ўрали) ёки септиклар (ўралар) бўлган жамоат ҳожатхоналари қуйидаги санитар гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши керак :

- туташ ҳудудга эга бўлган қулай кириш эшиги;

- уларни тўлиб кетишига йўл қўймасдан ўз вақтида тозалаш керак;

- жамоат ҳожатхонасидаги септикни (ўрани) юзаси ҳаво ҳарорати +5°С да ва ундан юқори бўлганда ҳар куни ҳашаротларни личинкасига қарши воситалар билан ишлов берилиши керак;

- шунингдек, бошқа техник меъёрий-ҳуқуқий далолатномалар талабларига мувофиқ бўлиши керак.

5.3. Аҳоли пунктларини канализация мавжуд бўлмаган ҳудудларида ўрали типдаги алоҳида турган ҳожатхоналарни ёки водопровод қурилмалари мавжуд бўлмаган ўрали ҳожатхоналарни KMK 2.04.01-98 «Ички водопровод ва биноларни канализацияси», KMK 2.04.03-97 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», KMK 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлар» ни талабларига мувофиқ жиҳозлашга рухсат берилади.

5.4. Қишлоқ аҳоли пунктларида ҳожатхоналар ўтказмайдиган ўралар билан қурилиши керак. Канализация мавжуд бўлмаган жамоат ҳожатхоналарини люфт-клозет кўринишида қуришга рухсат берилади.

5.5 Кўчма ҳожатхоналар ва кўчириладиган кабинкалар водопровод ва канализация тармоғига уланишни имкони бўлган жойларда ўрнатилиши мумкин.

5.6. Жамоат ҳожатхоналарини эркаклар бўлимида писсуарларни ((пешоб оқиб кетадиган чаноқ) индивидуал деворга ёки полга ўрнатилиши кўзда тутилиши керак. Вокзаллар, стадионлар, кўп инсонлар тўпланадиган биноларда, бозорларда, томоша кўрсатувчи муассасаларда жойлашган ҳожатхоналарда лотокли писсуарлар, полга ўрнатилган унитазлар ёки полга ўрнатилган идишларни қўллашга рухсат берилади.

5.7. Очколар сони иловага мувофиқ қабул қилиниши керак. Эркаклар ва аёллар нисбати 1:1 деб қабул қилиниши керак, агарда ушбу нисбат маҳаллий демографик фарқлар билан юзага келмаса.

5.8. Люфт-клозетларда чўянли сирланган воронкали қурилмадан фойдаланишга рухсат берилади. Унитаз ва чўянли воронкалар ўриндиғи (пластмассадан қилингани маъқул) олдинги қисмида ўйиғи ва юқорига кўтариладиган бўлиши керак.

5.9. Ҳожатхоналар шлюзида иссиқ сув (марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти бўлган холда) ва совуқ сув етказиб берадиган ювиниш раковиналари ва электр сочиқлар ўрнатилиши керак. Санитар ускуналар ўрнатиладигп баландлик KMK 3.05.01-97 «Ички санитар-техник тизимлар» га мувофиқ қабул қилинади

5.10. Жамоат хожатхоналари уларнинг қандай жойлашганлигига қараб, KMK 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик» га мувофиқ табиий ва суъний ёритгичларга эга бўлиши керак. Алоҳида хоналарда жойлашган ҳожатхоналарда ёруғлик коэффициенти (ЁК) 0,8 дан кам бўлмаслиги керак. Сунъий ёруғлик санитар ускуналар жойлашган жойда 35 люксдан кам бўлмаган ёруғлкни таъминлаб бериши керак.

5.11. Жамоат ҳожатхоналари KMK 2.04.05-97 «Истиш, вентиляция ва кондиционирлаш» га мувофиқ вентиляциялар билан жиҳозланиши керак.

5.11.1. Уларни жамоат бинолари габаритида ўрнатилганда вентиляция ҳаво оқимни тортиб олувчи, асосий бинони вентиляция тизимига уланмаган бўлиши керак. Ҳаво оқимни тортиб олувчи вентиляция билан келиб-кетувчиларни катта қисмига хизмат кўрсатадиган жамоат ҳожатхоналари жиҳозланиши керак.

5.11.2. Жамоат биноларида жамоат ҳожатхоналарини ўрнатишда жамоат ҳожатхоналарини вентиляцияси билан жамоат биноларини вентиляция тизимини бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Фуқароларни оммавий ташриф буюрадиган жойларида ва ҳавони йиғувчи ускуналар ўрнатилган жойларда ҳавони вентиляция ва кондиционирлаш тизимларида жамоат ҳожатхоналарини вентиляциясини чиқариб ташлайдиган дарчаларни ўрнатилишига йўл қўйилмайди.

5.11.3 Бошқа барча ҳожатхоналарда ҳавони тортиб олувчи вентиляцион қурилмаларни бўлиши шарт. Тортиб олувчи вентиляция беш маротабадан кам бўлмаган ҳолда, ҳаво оқимини – 2,5 маротабадан кам бўлмаганда ҳавони алмаштиришни таъминлаши керак.

5.12. Люфт-клозет типидаги жамоат ҳожатхоналарида иссиқ ёки механик қўзғатувчига эга бўлган вентиляцион канални ўрнатилиши зарур.

5.13. Люфт-клозет ўралари тупроқга ўтмасликни таъминлаши керак. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун бетондан, цементдан, ғиштдан, ёғоч-тахтадан ва қалинлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган яхшилаб зичланган тупроқ қатламли прокладкаларни қўллаш тавсия қилинади. Ғиштли ўралар ичкари томондан сувалган бўлиши керак. Ёғочли қисмлари яхшилаб смола билан ишлов берилган бўлиши керак. Ўрани тозалаш учун люклар зич бўлган иккитали қопқоқларга эга бўлишлари керак.

5.14. Жамоат ҳожатхоналари ногиронлиги бор шахслар учун махсус кабиналарга ва санитар-техник ускуналарга эга бўлиши керак.

5.15. Жамоат ҳожатхоналарида мажбурий тартибда болалар ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун кабиналар ва санитар-техник ускуналарни бўлиши кўзда тутилиши керак.

5.15.1. Курси-аравачаларда, ёрдамчи воситалар ёки мосламалар ёрдамида ҳаракат қиладиган ногиронлиги бор шахслар учун мўлжалланган кабиналарда тутқичларни, штангаларни, осма трапецияларни ўрнатилишини кўзда тутиш керак.

5.15.2. Ногиронлиги бор шахслар учун мўлжалланган стационар жиҳозларни барча элементлари мустаҳкам ва ишончли қилиб маҳкамланган бўлиши керак.

5.15.3. Умумий фойдаланиш ҳожатхоналарида ногиронлиги бор шахслар учун кабиналарга қўнғироқ тугмаларини ўрнатилишини кўзда тутиш керак, яъни ундан унитазда ўтирган ҳолда ёки эшик олдида туриб фойдаланиш мумкин.

Электр қўнғироқ ёки хабардор қилгич ҳожатхонани ўзида навбатчи хонада ўрнатилиши керак. Ушбу электр қўнғироқ ёки хабардор қилгич ногиронлиги бор шахсларга зарурият бўлиб қолганда ўз вақтида ёрдам бериш имконини беради (ногиронларни аравачадан бехосдан йиқилиб тушиш эҳтимолида, ногиронлиги бор шахсдан аравани унинг қўли етмайдиган жойга сурилиб кетиб қолишида ва бошқа вазиятларда).

5.15.4. Ногиронлиги бор шахслар учун махсус жиҳозланган ҳожатхона кабиналар, душ қабул қилиш хоналари халқаро намунада ўрнатилган ишоралар билан белгилаб қўйилган бўлиши керак.

Раковиналар 1,3 м дан кам бўлмаган баландликда ўрнатилиши керак.

Санитар-гигиена кабиналари ва ногиронлар учун хоналарни эшиклари ташқари томонга очилиши керак.

6. ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРНИ ҚУРИЛИШИГА

БЎЛГАН САНИТАР ТАЛАБЛАР

6.1. Аҳоли пунктларида жамоат ҳожатхоналари қуйида кўрсатилган хоналар тўпламига эга бўлиши керак:

- тамбур (даҳлиз);

- ювинадиган раковинали ва электр сочиқли шлюзлар;

- эшиклари ёпиладиган индивидуал кабиналар учун хона (кабинкалар ўртасидаги тўсиқ 1,25 метрдан кам бўлмаган тўсиқга эга бўлиши керак;

- писсуарлар учун хона (эркакларни жамоат ҳожатхонасида);

- биде учун хона (аёлларни жамоат ҳожатхонасида);

- хизмат-маиший хонаси

- тозалаш инвентарларни сақлаш учун хона.

6.2. Санитар-техник ускуналар билан жиҳозланган жамоат ҳожатхоналарини хоналар майдони қуйида келтирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши керак:

6.2.1. Ҳар бир унитаз ёки очкога 2,75 м2 майдондан.

6.2.2. Ҳар бир писсуар (пешоб оқиб кетадиган чаноқ) ёки ҳар бир 0,75 м узунликка эга лотокка 1,5 м2 дан кам бўлмаган майдон.

6.2.3. Алоҳида турган иншоотлар хоналарини баландлиги 2,8 м дан кам бўлмаган, ер ости ва ер устида қурилган ҳожатхоналарда 3,2 м дан бўлмаган майдон.

6.2.4. Жамоат бинолари габаритларида ҳожатхоналарни қуришда уларни баландлиги асосий хоналарни баландлиги билан тенг бўлиши керак.

6.3. Ҳожатхоналарни девори, шифти ва поллари сув-, газ- ва товуш ўтказмайдиган бўлиши керак.

6.3.1. Ҳожатхоналарни деворлари сиртини керамик плита ёки кафель билан қоплашни, деворларни 0,8 метрдан кам бўлмаган баландлигигача ёғли бўёқ билан бўяшни ва бошқа сув ўтказмайдиган қопламалар ёки ювиш ва дезинфекция қилиш мумкин бўлган, намга бардошли материаллар билан қоплаш тавсия қилинади.

6.3.2. Жамоат ҳожатхоналарида полни сиртини плиталар билан, мармар увоғи билан қоплашга рухсат берилади. Пол зина томонга қиялантирилган бўлиши керак. Зиналарни қуйидагича ўрнатиш керак:

- меҳмонхона номерларида, санаторийларда, кемпингларда, сайёҳлик базаларда, жамоат бинолари ҳожатхоналарини санузел полларида 50 мм ли диаметрда;

- 100 мм ли диаметрда – 3 та ва ундан отиқ писсуари бўлган эркаклар ҳожатхонасида ва учта ва ундан ортиқ унитазларга эга бўлган жамоат ҳожатхоналарида.

6.4. Ҳожатхоналарга кириш умумий фойдаланиладиган бошқа хоналарни кириш йўлидан алоҳида ажратилган бўлиши керак.

7. ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРНИ САҚЛАНИШ ҲОЛАТИГА

БЎЛГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР

7.1. Жамоат ҳожатхоналарида санитар ҳолатни махсус хизмат кўрсатадиган ходим таъминлаб беради.

7.2. Хизмат кўрсатувчи ходим тозаловчи инвентарь, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар, махсус кийим, пойабзал ва резина қўлқоплар билан таъминланган бўлиши керак.

7.3. Жамоат ҳожатхоналарини тозаловчи инвентарлар махсус хоналарда ёки шкафларда сақланиши керак ва шунга мувофиқ нима мақсадда ишлатилиши тўғрисида ёзувга эга бўлиши керак.

7.4. Жамоат ҳожатхоналари совун, ҳожатхона қоғози, электр сочиқ ва қоғоз сочиқлар (салфеткалар билан), ахлат йиғадиган идишлар билан таъминланиши керак.

7.5. Кабинкаларда устки кийим учун илмоқлар, келувчиларни шахсий буюмлари учун токчалар, қоғоз, пахта ва бошқа чиқиндилар учун ахлатдонлар ёки бачоклар бўлиши керак.

7.6. Биоҳожатхоналарни тозалаш доимий ўтказилиши керак (соат бўйича) ва махсус тозалаш жадвалига қайд қилиб борилиши лозим (жадвал намунаси илова қилинган).

7.7. Ҳожатхоналарни тозалаш ахлатларни олиб чиқиш ва заруриятга қараб сарф қилинган материалларни ўрнига қўйиб қўйишдан бошланади: ҳожатхона қоғози, қоғоз сочиқлар, суюқ совунлар, ҳавони автоматик равишда янгилатиб берадиган аэрозолли баллончалар ва бошқалар.

Шунингдек, вертикал ва горизонтал юзаларни тозалаш ва дезинфекциясини ўтказиш керак: деворлар, эшиклар, кўзгулар, шкафлар, токчалар, деразаларни, шундан сўнг санитар техникани дезинфекцияли тозалашни амалга ошириш керак. Полни ювиш охирги навбатда ўтказилади, яъни санузелни тозалаш бўйича бошқа ишлар тугагандан кейин, шундан сўнг тозалаш жадвалига албатта қайд қиниши керак.

Ҳожатхоналарни тозалаш жадвалини ҳаммага кўринарли, қулай бўлган жойга осиб қўйиш керак.

1 - илова

Жамоат муассасаларида санузелларни лойиҳалаштиришда ва сантехника асбобларини мақбул сонини ҳисоблаб чиқишда лойиҳалаштирилаётган объектни типи доимо ҳисобга олинади.

Қуйида турли мақсадлар учун мўлжалланган жамоат биноларида санитар-техник жиҳозларни ўрнатиш бўйича меъёрлар келтирилган.

1. Спортзаллар, жисмоний-соғломлаштирш мажмуалари ва усти ёпиқ муз учиш майдонлари.

А) шуғулланувчилар учун ечиниш хоналарида :

· аёлларникида – 1 та унитаз 30 та кийимини алмштирадиган жой учун, биттадан кам эмас.

· эркакларникида – 1 та писсуар 45 та кийимини алмштирадиган жой учун ва 1 та унитаз 135 та та кийимини алмштирадиган жой учун, биттадан кам эмас.

Б) муррабийлар, инструкторлар ва бошқа ходимлар учун :

  • 1 та унитаз бир вақтни ўзида ишлайдиган 15 нафар аёл учун, биттадан кам бўлмаган.

· 1 та писсуар бир вақтни ўзида ишлаётган 20 нафар эркаклар учун ва 1 та унитаз бир вақтни ўзида ишлаётган 60 нафар эркаклар учун, биттадан кам бўлмаган.

Агарда икки жинсга мансуб бўлган 20 нафардан кам бўлмаган киши ишлаётган бўлса, у ҳолда 1 та унитазли санузел ташкил қилинади.

В) том о шабинлар учун :

  • аёллар ҳожатхонасида – 1 та унитаз 40 нафар киши учун;

· эркаклар ҳожатхонасида – 1 та писсуар 66 ва 1 та унитаз на 330 нафар киши учун.

Битта хонада сантехника жиҳозлари ҳаммаси бўлиб 40 тадан ошмаслиги керак.

Аёллар учун 3 та унитаз учун 1 та бет-қўл ювгич (умывальник), эркакларникида– 1 та бет-қўл ювгич (умывальник) 8 та жиҳоз учун.

Жамоат санузелларида қуйида кўрсатилганларни мавжудлигини кўзда тутиш керак:

· Чуқурлиги 1,8 метрдан кам бўлмаган ва кенглиги 1,65 метрдан кам бўлмаган аравада юрадиган ногиронлар учун энг камида 1 та кабина.

· Қўлтиқтаёқлар ёки шунга ўхшаш мосламалар ёрдамида ҳаракат қилаётган ногиронлар учун ён томонларида деворга ўрнатилган тутқичлари мавжуд энг камида битта кабина.

· 2 томонида вертикал ўрнатилган тутқичлари мавжуд, 0,4 метр баландликда маҳкамланган энг камида 1 та писсуар.

  • Ён томон деворлардан 0,2 м ва полдан 0,8 м дан кам бўлмаган масофада жойлашган энг камида 1 та раковина.
  • Санузеллар майдонини тахминий ҳисоблаб чиқиш (ҳажм 300 кишига мўлжалланган):
  • Узунлиги 3,45 м
  • Кенглиги 5,50 м 6 очкода

· Кабина чуқрлиги 1,50 м

  • Кенглиги 1,10 м

· Эшикни кенглиги 0,70 м

· Эшикни баландлиги 1,9 – 2 м.

  • Иккита бет-қўл ювгич.

Эркакларники ҳам ҳудди шундай.

Эркак-ишқибозлар сони томошабин жойларини умумий сонидан 60% деб аниқланади, футбол учун залларда ва хоккей учун яхлатилган майдонларда – 70% деб аниқланади. Аёл томошабинлар сони ҳар қандай ҳолатда ҳам 40% га тенг деб олинади.

2. Магазинлар ва савдо марказлари

Харидорлар учун ҳожатхоналар қуйидагича лойиҳалаштирилади:

· Махсус ва озиқ-овқат сотуви билан шуғулланмайдиган магазинларда - 600 м² савдо майдонига 1 та сантехник жиҳоз ҳисобида, лекин 2 та жиҳоздан кам эмас.

· Озиқ-овқат магазинларида – 400 м² га 1 та жиҳоз, лекин 2 та жиҳоздан кам эмас.

Савдо мажмуаларида барча магазинларни умумий савдо майдонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқиш амалга оширилади. Ҳожатхоналар турли қавтларда жойланиши мумкин.

Ҳожатхоналарда мавжуд бўлиши керак:

· Чуқурлиги 1,8 метрдан кам бўлмаган ва кенглиги 1,65 метрдан кам бўлмаган аравада юрадиган ногиронлар учун 1 та кабина.

· Қўлтиқтаёқлар ёки шунга ўхшаш мосламалар ёрдамида ҳаракат қилаётган ногиронлар учун ён томонларида деворга ўрнатилган тутқичлари мавжуд битта кабина.

· 2 томонида вертикал ўрнатилган тутқичлари мавжуд, 0,4 метр баландликда маҳкамланган 1 та писсуар.

  • Ён томон деворлардан 0,2 м ва полдан 0,8 м дан кам бўлмаган масофада жойлашган 1 та раковина.

3. Кўнгил очар мажмуалар

Кўнгил очар мажмуаларда сантехника ускуналар сони ўтирадиган жойлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Жиҳозлар номи

Ўтирадиган жой сонларига қараб жиҳозларни мавжудлиги

1600-1200

800

600-400

300-200

Эркаклар санузелидаги унитазлар

3

2

1

1

Аёлллар санузелидаги унитазлар

4

3

2

1

Эркаклар санузелидаги писсуарлар

3

2

2

1

Эркаклар ва аёллар санузелдаги бет-қўл ювгичлар (умывальниклар)

2

1

1

1

4. Жамоа ва индивидуал жойлаштирув воситалари (меҳмонхоналар, курортли меҳмонхоналар, кемпингилар, дам олиш базалари, сайёҳлик базалари, рекреацион марказлар , хостеллар ва бошқалар)

Жойлаштирув воситалари бор номерларда санузеллар мавжуд бўлмаганда, умумий фойдаланадиган ҳожатхоналар жиҳозланиши керак (ҳожатхоналари мавжуд бўлмаган номерларда яшовчилар учун битта унитаз 20 нафар киши ҳисобида, ҳар бир қавтда иккитадан кам бўлмаслиги керак).

Умумий фойдаланиладиган ҳожатхоналар қуйидагича жиҳозланиши керак:

Ҳожатхона кабиналари, кўзгули бет-қўл ювгич, пардоз столи, электророзетка, ҳожатхона қоғози, суюқ совунли диспенсер, пахмоқ ёки қоғозли сочиқлар (ёки электр сочиқлар), кийим-кечак учун илмоқлар, ахлат учун сават.

5. Меҳмонхоналар

Меҳмонхоналарда жамоат санузеллари биринчи қаватда алоҳида умумий йўлакларда ёки холларда мустақил кириш эшиклари мавжуд хоналарда, шунингдек ресторанга киришдан олдинги жойларда жойлаштирилади.

Санитар-техник асбоб-ускуналар сони меҳмонхонани тоифасига боғлиқ.

Номерларда санузелга эга бўлмаган меҳмонхоналарда санитар-техник асбоб-ускуналар сонини хизмат кўрсатаётган ходимни ҳисобга олган ҳолда ҳамда номерлардаги жойлар сони йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

- эркакларники: 18 нафар кишига битта унитаз ва писсуар (пешоб оқиб кетадиган чаноқ);

- аёлларники: 12 нафар инсонга битта унитаз ҳисобида;

6. Жойлаштиришни коллектив воситаларига ва унда кўрсатиладиган хизматлар учун қўшимча талаблар .

Жойлаштиришни коллектив воситаларига қуйидаги қўшимча талаблар тақдим қилинади:

- ёритиб турадиган ва ёритгичларни осиб қўйиш;

- аварияга оид ёритгич (аккумуляторлар, фонарлар);

- лифтни сутка мобайнида ишлаши (мавжуд бўлганда);

- кабинкалар (биринчи навбатда, имконияти чекланган шахслар учун) хизмат кўрсатаётган ходимни шошилинч чақирув тугмаси билан таъминланган бўлиши керак.

7. Ҳожатхоналарни жиҳозлаш :

- ҳожатхона кабиналари,

- кўзгули бет-қўл ювгич,

- пардоз столи,

- электророзетка,

- ҳожатхона қоғози зарурий заҳира билан,

- суюқ совунли диспенсер, қоғозли сочиқ/электр сочиқ,

- кийим-кечак учун илмоқлар,

- ахлат учун сават.

Мундарижа

1. Кириш 4

2. Умумий қоидалар 4

3. Жамоат ҳожатхоналарни қуриш учун майдон танлашга бўлган санитар

талаблар 6

4. Жамоат ҳожатхоналарни жойлаштириш учун г игиеник талаблар 7

5. Жамоат ҳожатхоналарни санитар-техник жиҳозларига ва санитар-техник асбобларига қўйилган гигиеник талаблар 7

6. Жамоат ҳожатхоналарни қурилишига бўлган санитар талаблар 10

7 . Жамоат ҳожатхоналарни сақланиш ҳолатига бўлган гигиеник

талаблар 11

1 - илова 12

ЖАМОАТ ҲОЖАТХОНАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШНИНГ САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИ