О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

“Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми ўтказиш тўғрисида Главная

28 сентября 2012

“Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми ўтказиш тўғрисида

Тошкент шахрида “Онкология: ўпка, сут бези ва

бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган

ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми

ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Франциянинг Ибн Сино Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси “Ҳаёт учун!” Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси билан ҳамкорликда онкология соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тажриба алмашиш мақсадида

1. 2012 йил 8-9 октябр кунлари Тошкент шахрида Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусида Француз-Ўзбек симпозиуми ўтказилсин.

2. Симпозиумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси (Д.Б. Миразимов), Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти (А.Э.Сидиков) ва Республика Онкология илмий Марказига (С.Н.Наврузов ) юклатилсин.

3. Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми дастури 1- иловага мувофик;

- ташкилий қўмита таркиби 2-илова,

- ишчи гурухлар таркиби 3-илова,

- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Республика Онкология илмий маркази директори С.Н.Наврузовга:

- симпозиумни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- симпозиум иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.

- сертификатларни тайёрлаш ва симпозиум қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5 Симпозиум ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф.Ч.) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ, симпозиум ишида қатнашиш учун маммолог, онкогинеколог ва ўпка саратони бўйича мутахассислар, онкология кафедраларининг мудирлари ва ходимларини хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазир ўринбосари М.Х.Ходжибеков зиммасига юклатилсин.

Вазир А.В.Алимов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

___ сонли Фармойишига 1-илова

“Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми

Дастури

1. Сут бези саратонини замонавий ташхиси, даволашнинг истиқболлари.

2. Онкогинекологияда эришилган ютуқлар ва муаммолар.

3. Бачадон бўйни саратони ташхиси.

4. Ўпка саратони ташхиси ва даволаш.

5. Ташхис ва даволашда тажриба алмашинув.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли Фармойишига

2- илова

“Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми

ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис: Алимов А.В.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазири

Раис ўринбосари:

Ходжибеков М.Х.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазири ўринбосари

Аъзолар:

Атаханов Ш.Э.

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Миразимов Д. Б.

Даволаш профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи

Сидиков А.Э.

Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти директори

Закирхаджаев Ш.Я.

Ибн Сино фонди раиси

Хабилов Н.Л.

Илмий-текшириш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Наврузов С.Н.

Республика Онкология илмий маркази директори

Кротов Н.Ф.

Республика Онкология илмий маркази директор ўринбосари

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Хасанов А.И.

РОИМ илмий котиби

Юлдашева Н.Ш.

РОИМ онкогинекология бўлими рахбари

Алимходжаева Л.Т.

РОИМ маммология бўлими рахбари

Эгамбердиев Д.М.

РОИМ, халқаро алоқалар бўйича етакчи мутахассис

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли Фармойишига 3-илова

“Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми

ишчи комиссияси

ТАРКИБИ

1

Симпозиум дастури ва сертификатларни тайёрлаш, чоп этиш буйича комиссия:

Раис

Камышов С.В.

РОИМ, 2-химиотерапия бўлими мудири

Аъзолар

Нигманова Н.Э.

РОИМ, маммология бўлими шифокори

Полатова Ж.Ш.

РОИМ, умумий окнология булими илмий ходими

2

Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси:

Раис

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар:

Имамов О.А.

РОИМ маънавият ва маърифат бўйича етакчи мутахассис

Юлдашева Н.Ш.

РОИМ, онкогинекология бўлими раҳбари

3

Конференция котибияти ва қатнашчиларни рўйхатга олиш комиссияси:

Раис

Кротов Н.Ф.

РОИМ директор ўринбосари

Аъзолар

Хасанов А.И.

РОИМ илмий котиби

Эгамбердиев Д.М.

РОИМ халқаро алоқалар бўйича етакчи мутахассиси

Нигманова Н.Э.

РОИМ, маммология бўлими шифокори

Полатова Ж.Ш.

РОИМ, умумий окнология булими илмий ходими

4

Конференция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:

Раис

Абдукаримов Х.Г.

РОИМ, умумий онкология бўлими рахбари

Аъзолар

Исломов У.Ф.

РОИМ, умумий онкология бўлими мудири

Уринбаев С.Д.

РОИМ, умумий онкология бўлими шифокори

8

Залларини техник жихозлаш бўйича комиссия:

Раис

Алимходжаева Л.Т.

РОИМ, маммология бўлими рахбари

Аъзолар

Махмудова Н.Э.

Халимов Ж.Ж.

РОИМ, маммология бўлими шифокори

10

Хомийлар билан ишлаш бўйича комиссия

Раис

Наврузов С.Н.

Республика Онкология илмий маркази директори

Аъзолар

Камышов С.В.

РОИМ, 2-химиотерапия бўлими мудири

Ермичева И.Ю.

РОИМ бош бухгалтери

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиги Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси

Соғликни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « » даги

сонли Фармойишига

4-илова

“Онкология: ўпка, сут бези ва бачадон бўйни саратонини даволашдаги эришилган ютуқлар” мавзусидаги Француз-Ўзбек симпозиуми

қатнашчилари учун ўринлар

Т А Қ С И М О Т И

Муассасалар

ўринлар

1.

Франция вакиллари

40

2

Ҳаёт учун!”, Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси вакиллари

5

3

Республика онкология илмий маркази

38

4

Қорақалпоғистон Республикаси онкология диспансери

3

5

Тошкент шахар онкология диспансери

3

6

Тошкент вилоят онкология диспансери

3

7

Андижон вилоят онкология диспансери

3

8

Бухоро вилоят онкология диспансери

3

9

Қашқадарё вилоят онкология диспансери

3

10

Навоий вилоят онкология диспансери

3

11

Наманган вилоят онкология диспансери

3

12

Самарқанд вилоят онкология диспансери

3

13

Сирдарё вилоят онкология диспансери

3

14

Сурхондарё вилоят онкология диспансери

3

15

Хоразм вилоят онкология диспансери

3

16

Фарғона вилоят онкология диспансери

3

17

Жиззах вилоят онкология диспансери

3

18

Тошкент Тиббиёт Академияси

2

19

Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти

2

20

Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти

2

21

Ибн Сино фонди

2

22

РИАкушерлик ва гинекология ИАМ

2

Жами:

135

Ўтказиш жойи: 8 октябр - “Пойтахт” Бизнес марказининг “А.Навоий”

мажлислар залида соат 9.00 да

9 октябр - РОИМ мажлислар залида

Фан ва ўкув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ


Тип документа:  фармойиш
Номер документа:  1274
Сохранить в формате pdf |