О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш тўғрисида Главная

25 июля 2012

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш тўғрисида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

Тошкент ш.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар

сифатини ошириш ҳамда диагностика ва

даволаш стандартларини такомиллаштириш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-700-сонли қарорини ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

1. Паразитар касалликлари ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 1-иловага;

- фтизиатрия ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 2-иловага;

- урология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 3-иловага;

- гематология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 4-иловага;

- қон хизматининг сифатини таъминловчи стандартлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов ва Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси бошлиғи Л.Н.Туйчиевларга;

- мазкур буйруқ иловасида тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари вазирлик тизимидаги барча тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланилишининг доимий мониторинги олиб борилсин;

- тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартлари ҳар йили қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.

3.Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари рахбарларига;

- соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли тиббиёт муассасаларида тадбиқ этилиши таъминлансин;

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 3 октябрдаги 480-сонли, 2006 йил 28 августдаги 378-сонли ва 2007 йил 2 октябрдаги 485-сонли буйруқлари бекор қилинсин.

5. Мазкур буйруқ ижроси назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

В а з и р А.И.Икрамов


Тип документа:  буйруқ
Номер документа:  172
Дата принятия:  15.06.2012
Сохранить в формате pdf |