О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш тўғрисида Главная

25 июля 2012

Аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш хамда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш тўғрисида

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQM SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

Тошкент ш.

"Ахолига курсатилаётган тиббий хизматлар

сифатини ошириш ҳамда диагностика ва даволаш

стандартларини такомиллаштириш тўғрисида"

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги «Республика тиббиёт муассасалар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПК-700-сонли Қарорини ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН:

I. Куйидагилар:

- дерматовенерология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 1-иловага,

- кардиология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 2-иловага,

- юқумли касалликлар ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 3-иловага,

- болалар юқумли касалликлари ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 4-иловага,

- болалар гематологик касалликлари ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари 5-иловага,

- болалар пластик хирургия ихтисослиги буйича диагностика ва даволаш стандартлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш| Бош бошқармаси бошлиғи Д.Б.Миразимов ва Оналик ва болаликни мухофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Д.И.Ахмедоваларга;

- мазкур буйруқ билан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилиши таъминлансин ва амалиётда фойдаланишини доимий мониторинги олиб борилсин;

- тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожланишини инобатга олган ҳолда диагностика ва даволаш стандартлари ҳар йили қайта кўриб чиқилсин ва такомиллаштириш тадбирлари олиб борилсин.

3.Қоракалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар Соғликни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги тиббиёт муассасалари рахбарларига:

- соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли тиббиёт муассасаларида тадбиқ этилиши таъминлансин;

4.Мазкур буйруқ қабул килиниши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005 йил 15 сентябрдаги 452-сонли, 2006 йил 28 июндаги 377-сонли ва 2009 йил 27 октябрдаги 321-сонли буйруқлари бекор қилинсин.

5.Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов


Тип документа:  буйруқ
Номер документа:  341
Дата принятия:  30.12.2011
Сохранить в формате pdf |