О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

“Амалий тиббиётда дори воситаларини рационал танлашнинг замоний тамойиллари” мавзусида семинар ўтказиш тўғрисида Главная

20 июля 2012

“Амалий тиббиётда дори воситаларини рационал танлашнинг замоний тамойиллари” мавзусида семинар ўтказиш тўғрисида

“Амалий тиббиётда дори воситаларини
рационал танлашнинг замоний тамойиллари”
мавзусида семинар ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими бирламчи тиббий санитария муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, умумий амалиёт шифокорларининг узлуксиз малака оширишини таъминлаш мақсадида

1. 2012 йилнинг август-октябр ойлари жадвал асосида Тошкент шахри ва худудларда Амалий тиббиётда дори воситаларини рационал танлашнинг замоний тамойиллари” мавзусида семинар ўтказилсин.

2. Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармасига (Д.Б. Миразимов) юклатилсин.

3. Фан ва ўкув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атахановга:

Фармацевтик компаниялар, шу жумладан маҳаллий фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналари иштироки таъминлаш мақсадида расмий хат билан мурожоат қилинсин.

4. “Амалий тиббиётда дори воситаларини рационал танлашнинг замоний тамойиллари” мавзусидаги семинар дастури 1- илова,

- семинар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси, Вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига :

-ҳар бир худудда туманлараро семинарни ўтказиш учун тиббиёт коллежлари ёки тиббиёт муассасалари мажлислар зали (150 нафар иштирокчилар учун мўлжалланган) тайёрлансин.

6. Семинар ташкилий масалаларини мувофиқлаштириш ва иштирокчиларнинг (маърузачи) хизмат сафари билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар “Тиббиётда янги кун” МЧЖ томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин.

- семинар иши якунлангач, 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига хисобот топширилсин.

сертификатларни тайёрлаш ва семинар қатнашчиларини ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

7. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф.Ч.) юклатилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига 2-иловага мувофиқ, семинар ишида қатнашиш учун умумий амалиёт врачлари ва тор мутахассислар иштироки таъминлансин.

9. Ушбу фармойиш ижросини назорати Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов зиммасига юклатилсин.

Вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил « » даги
___ сонли Фармойишига 1-илова

Амалий тиббиётда дори воситаларини рационал танлашнинг замоний тамойиллари” мавзусидаги семинар дастури

1. Намунали қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти.

2. Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш.

3. Терапевтик ва хирургик касалликларни даволашга замонавий ёндашиш.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.Атаханов

Ўзбекистон Республикаси
Соғликни сақлаш вазирлигининг
2012 йил « » даги
сонли Фармойишига
2- илова

“Амалий тиббиётда дори воситаларини рационал танлашнинг замоний тамойиллари” мавзусидаги семинар ўтказиш жадвали

Тошкент шаҳри ва худудлар

Ўтказиш муддати

1

Фаргона вилояти

13-14-15 август

2

Андижон вилояти

16-17-18 август

3

Наманган вилояти

19-20-21 август

4

Тошкент вилояти

22-23-24 август

5

Тошкент шахри

25-26-27 август

6

Кашкадарё вилояти

6-7-8 сентябр

7

Сурхандарё вилояти

9-10-11 сентябр

8

Бухоро вилояти

12-13-14 сентябр

9

Навоий вилояти

17-18-19 сентябр

10

Самарканд вилояти

20-21-22 сентябр

11

Жиззах вилояти

23-24-25 сентябр

12

Сирдарё вилояти

26-27-28 сентябр

13

Хоразм вилояти

2-3-4 октябр

14

Кораколпогистон Республикаси

5-6-7 октября

Эслатма: Коракалпоғистон Республикаси ССВ, вилоятларда туманлараро ўтказилаётган ҳар бир семинарга 150 нафар умумий амалиёт врачлари ва мутахассислар таклиф этилади.

Фан ва ўкув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ


Тип документа:  фармойиш
Номер документа:  962
Дата принятия:  11.07.2012
Сохранить в формате pdf |