О министерстве Документы Учреждения Новости Мероприятия Проекты ИКТ Оnline услуги

Buyruq №56 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида Главная

17 апреля 2010

Buyruq №56 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI



BUYRUQ

2010 йил 27 феврал                                                                                                                                     №56

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақида

тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни

бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 и., 5-6-соннилова) ижросини таъминлаш, аҳолининг тиббий ёрдамга талабини аниклаш, даволаш-профилактика муассасаларининг тизими ва таркибини режалаштириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, аҳоли табиий ўсишининг ҳақиқий ҳаракатини билиш, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақида
тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни
бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиғида давлат
рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


Вазир                                                                                                            А.И. Икрамов


Тип документа:  Buyruq
Номер документа:  №56
Дата принятия:  27.02.2010
Дополнительно:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғига. Илова
Сохранить в формате pdf |